Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:47

Алишер Усмоновнинг MegaFonи Uzmobile билан битим тузди


Миллиардер Алишер Усмонов. Москва, 2014, 15 апрель.
Миллиардер Алишер Усмонов. Москва, 2014, 15 апрель.

Келиб чиқиши ўзбек бўлган, россиялик олигарх Алишер Усмонов тузилмалари томонидан назорат қилинадиган MegaFon уяли алоқа оператори Uzmobile уяли алоқа миллий оператори билан битим имзолади.

Ҳужжат GSM стандартида овозли, SMS ва интернет роуминг хизматлари кўрсатишни назарда тутади., деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

«Бу - иккала алоқа операторларининг абонентларига, улар Ўзбекистонда ёки Россияда бўлган вақтларида харажатларни мақбуллаштиришга ва овозли мулоқот, хабарлар алмашиш ваинтернет-трафик нархини сезиларли туширишга имкон беради.

Ушбу хизмат — нафақат Ўзбекистонда, балки унинг чегараларидан узоқда ҳам қулай мулоқот қилишнинг қўшимча омилидир»,– деб таъкидлашди ўзбек компаниясининг матбуот хизматидагилар.

Uzmobile уяли алоқа миллий оператори 2015 йил 15 апрелда Тошкентда ва пойтахт минтақасида GSM тармоғинги ишга туширган эди. Унгача, бу оператор 2004 йилдан бошлаб, CDMA-450 EV-DO стандарти базасида хизматлар кўрсатган.

Қисқа муддат ичида, кўпсонли сотиш ва уланиш дилерлик пунктларида, тармоқнинг Тошкент ва Тошкент вилоятидаги абонентларига, турли хил тариф режалари, қулай интернет-пакетлар, сифатли хизмат кўрсатиш тақлиф қилинди. 2015 йил охирига келиб, Uzmobile GSM республиканинг ҳар бир вилоят марказини қамраб ола билди. Бунда келгуси йил охирига қадар компания 4G LTE тароғи билан бутун Ўзбекистонни қоплаб олишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG