Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:51

Тошкент ИИБ: Рухсат берилмаган ҳар қандай намойиш бостирилади


Ўзбекистонда шаҳар маъмуриятининг махсус рухсатномасисиз одамларнинг оммавий тўпланиши тақиқланган.

Nuz.uz сайтининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси қонуннинг ҳар қандай шаклда бузилиши бартараф этилиши ҳақида огоҳлантирган.

Тошкент ИИБси бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаев сўзларига кўра, бундай санкцияланмаган акциялар пайтида одамлар хавфсизлигини таъминлаш қийин бўлгани учун ҳеч бўлмаса тахминан қанча одамнинг тўпланишини олдиндан билиш билиш зарурдир.

Дониёр Тошхўжаев бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган матбуот йиғини чоғида журналистларга маълум қилган.

Унинг маълум қилишича, оммавий намойиш уюштирмоқчи бўлганлар Тошкент шаҳар ҳокимиятига олдиндан ёзма равишда мурожаат қилишлари шарт.

XS
SM
MD
LG