Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:16

Бир ҳафтада уч ҳоким пахта туфайли ишдан олинди


20 октябрь куни Наманган вилоят, Янгиқўрғон туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими Баҳром Мамтқуловлар ишдан олинди.

14 октябрда эса, Наманган вилоят,Учқўрғон туман ҳокими Назиржон Ҳайиталиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди.

Kun.uz сайтига кўра, Денов ва Учқўрғон ҳокимлари “пахта теримини ташкиллаштира олмагани учун ишдан кетган”.

Сайтнинг тахминича, Янгиқўрғон туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхоновнинг ишдан олиниши ҳам пахта терими билан боғлиқ.

“Маълум бўлишича, Янгиқўрғон туманида ҳам пахта режаси бажарилмаган ва пахта ҳосили яхши эмас. Кўп эҳтимол билан Муҳаммадзокир Маматхонов истеъфосига ҳам пахта туфайли ишдан кетган”, деб ёзди сайт.

Бироқ Наманган вилоят ҳокимлиги расмий сайтининг мавзуга оид хабарида бу сабаб келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG