Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:54

Шароф Рашидовга тегишли буюмларга харидор чиқди


Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туманида ўрнатилган Рашидов бюсти.
Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туманида ўрнатилган Рашидов бюсти.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги расмий сайтида Ўзбекистон ССР Компартияси Марказқўми биринчи котиби Шароф Рашидовгатегишли бўлган буюмлар сотиб олиниши эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган “Шароф Рашидов” номли музейини янада бойитиш учун Атоқли давлат арбобининг шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситаларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилиниши эълон қилинади”, - дейилган вазирлик расмий сайти хабарида.

XS
SM
MD
LG