Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:56

Россия Свобода радиосига нисабатан “чекловлар” жорий этилишидан огоҳлантирди


Россия Адлия вазирлиги Свобода радиосининг Россиядаги фаолияти чекланиши мумкинлигини билдирди. Россия расмийларига кўра, бунга АҚШда Россия ҳукумати дастаклайдиган нашрларга "ўтказилаётган босим" туртки бўлган.

Вазирлик 9 октябрь куни юборган мактубда ёзилишича, Озод Европа/Озодлик радиоси ва “Америка овози”нинг қўшма лойиҳаси - “Настоящее Время” телеканалининг фаолияти Россиянинг нодавлат ташкилотлар ва хориж агентлари ҳақидаги қонуни остида чекланиши мумкин.

ОзОзод Европа/Озодлик радиоси радиосининг рус хизмати (Свобода радиоси), “Idel.Реалии” сайти ҳамда радио украин хизматининг Қрим бўлимига ҳам шундай мактуб юборилган.

Озодлик радиоси вице-президенти ва бош муҳаррири Ненад Пейич:

- “Настоящее Время”, “Радио Свобода”, Украин хизматининг Қрим бўлими ҳамда “Idel.Реалии” журналистик ташкилотлардир. Ўз ишимизни давом эттира оламиз, деб ишонамиз, - деди.

АҚШ расмийлари камида икки рус нашри – Russia Today (RU) телеканали ва “Спутник” сайти фаолиятини текширмоқда.

АҚШ разведка хизматлари январь ойида эълон қилган ҳисоботда Россия 2016 йилги АҚШ президенти сайловига аралашгани айтилган эди.

Ҳисоботда RT Кремлнинг халқаро тарғибот нашри ўлароқ кўрсатилган, телеканал Россия ҳукуматига бўлган алоқасини яширишга уринаётгани таъкидланган эди.

XS
SM
MD
LG