Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:36

Қирғиз-ўзбек чегараси масаласи Боткенда 1 ҳафта муҳокама қилинди


Боткен шаҳри
Боткен шаҳри

2017 йилнинг 21-27 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтига кўра, .
учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа участкаларни белгилаш давом эттирилди.

Анъанавий дўстлик ва конструктив руҳда бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Озодлик радиоси 27 сентябрь куни Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари қисман очилгани, бироқ Ўзбекистоннинг Сўх эксклавига олиб борувчи йўл ҳануз ёпиқ қолаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

Бугун Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси бўйича битимни ратификация қилди.

XS
SM
MD
LG