Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:17

Камида 11 киши Ирма довули қурбони бўлди


Ирма довули оқибатлари
Ирма довули оқибатлари

Кариб денгизи узра эсаётган Ирма довули 8 сентябрь куни Теркс ва Кайкос оролларига ёпирилиб, Флорида томон йўналди. Довул оқибатида камида 11 киши қурбон бўлгани хабар қилинди.

Антлантика океанида бошланган тезлиги соатига 295 километрни ташкил қиладиган "Ирма" довули 10 сентябрда Флорида штатига, жумладан, Маями шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.

Президент Дональд Трамп Флорида штати "Ирма" довулига тайёр ҳолатда эканини айтди

- Мен Флорида штати имкон қадар яхши тайёргарлик кўрганини айтмоқчиман. "Ирма" Атлантикада пайдо бўлган довулларнинг шу кунгача энг каттасидир. Унинг тезлиги ҳам жуда катта, бу эса кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, - деди Трамп.

Штат раҳбарияти "Ирма" 1992 йилда Флоридада бўлган "Эндрю" довулидан ҳам кучлироқ бўлишини айтмоқдалар.

Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг билдиришича, "Ирма" довулидан шу кунгача Кариб бассейнида 1 миллион 200 минг одам жабрланди. Кариб оролларида довул оқибатида 9 одам ҳалок бўлди. 8 сентябрь куни "Ирма" довули Куба соҳилларига етиши айтилмоқда.

Август ойининг охирларида АҚШнинг Техас штатига ëпирилган "Харви" довули ва унинг ортидан бошланган сув тошқини оқибатида камда 33 одам ҳалок бўлган, юз минглаб одамлар уйсиз қолган эди. Харви довулидан кўрилган зарар 8 миллиард долларга яқинни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG