Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:09

Абдулазиз Комилов Тошкентда HRW делегацияси билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 7 сентябрь куни Human Rights Watch халқаро нодавлат ташкилот делегациясини қабул қилди.

Бу ҳақда хабар қилган ТИВ матбуот хизматига кўра, HRW нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи Ҳю Уилямсон ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Стивен Свердловлар билан учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар вакиллари ўзларининг Тошкент шаҳрида ўтказилган кўп сонли давлат ва нодавлат тузилмасидаги учрашувлардан олган таассуротлар тўғрисида сўзлаб берган.

Суҳбат давомида икки томон алоқаларидаги маълум муддат тўхталишдан сўнг шаклланаётган ҳамкорликнинг кун тартибига доир бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Human Rights Watchнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1996 йилда очилган ва шундан сўнг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кузатиб, таҳлил қилиб келган эди.

2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент аввалига бу ташкилот вакилларига берилган аккредитацияни узайтирмаган.

2011 йилда эса Олий суд қарори билан ташкилот ваколатхонасини ёпган ва бутунлай мамлакатдан чиқариб юборган эди.

XS
SM
MD
LG