Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:08

Ўзбекистон Марказий банки 50 минг сўмлик янги купюра чиқара бошлайди


50000 сўмлик янги купюра намунаси
50000 сўмлик янги купюра намунаси

Ўзбекистон Марказий банкининг хабар беришича, 22 августдан бошлаб Ўзбекистонда қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади.

Марказий Банкка кўра, 50000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

"Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган. Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги "Эзгулик" аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган," дейилади Марказий банк тарқатган хабарда.

Марказий Банкнинг маълум қилишича, оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.

Арканинг остида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.

Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи “50000” рақами мавжуд.

Банкнотнинг марказида “ANJUMANLAR SAROYI” меъморий биноси тасвирланган.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт, дея таъкидланади Марказий банк хабарида.

Олти ой муқаддам Ўзбекистонда энг йирик банкнот - 10 минг сўм муомалага чиқарилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда энг катта банкнот 10 минг сўмлик ҳисобланади.

10 минг сўм расмий курс бўйича тахминан 2,5 АҚШ долларига тенг.

XS
SM
MD
LG