Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:22

Жосусликда айбланган собиқ ўзбек зобити Эркин Мусаев озод этилди


Ўзбекистонда жосусликда айбланиб қамалган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги собиқ ходими Эркин Мусаев 11 августда озод этилган. Бу ҳақда Париждаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева маълум қилди. Мудофаа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, подполковник Мусаев 2006 йилда давлатга хоинлик қилиш ва жосусликда айбланиб 15 йилга қамалганди.

Франциядаги Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаеванинг айтишича, Мусаев 11 августда озод этилган.

- Ҳозиргина Мусаевнинг яқинларидан унинг озод этилгани ҳақда хабар топдик. Мунтазам қийноқларни бошдан кечирган Мусаев Бекободдаги қамоқдан кеча озод этилган. Бундай хушхабарлар кўп бўлишини тилаб қоламиз, чунки яна кўплаб адолатсиз қамалганлар қамоқда қолмоқда, - деди Надежда Отаева Озодлик билан суҳбатда.

Мусаев БМТ агентлигида ишлаётган пайтида жосуслик ва БМТ маблағини суистеъмол қилишда айбланиб қўлга олинган, унинг ўзи эса бу айбловларни тўла рад этганди.

Унинг қариндошлари Мусаев иқрорномага оиласини тинч қўйиш шарти билан имзо чекишдан олдин у бир ой давомида кундалик калтакланиш, тунги сўроқлар ва оиласига бўлган таҳдидлардан азият чекканини сўзлаб берган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Мусаев вазирликнинг Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2006 йилда давлатга хоинлик қилиш ва жосусликда айбланиб маҳкамага тортилган ва 15 йилга қамалганди.

Интернетда чиққан хабарларда подполковник Эркин Мусаевнинг Америка Мудофаа вазирлиги - Пентагонга Ўзбекистон ва Россиянинг ҳарбий сирларини сотганликда айблангани ҳақида ёзилган эди.

Ўзбекистон Ҳарбий маҳкамаси матбуот хизмати тарқатган хабарда эса, жаноб Мусаев, моддий мукофотланиш эвазига хорижий давлатларнинг махсус хизматларига махфий материалларни етказиб турганлиги айтилганди.

2006 йил Ўзбекистон Ҳарбий маҳкамаси, уни давлат сирларини ошкор қилиш ва ўз мансабига совуққонлик билан ёндашишда ҳам айблаган.

БМТ Эркин Мусаевнинг устидан маҳкама адолатсиз бўлгани ҳақида баёнот берганди.

Александр Макеев Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Қурoлланиш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.
Александр Макеев Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Қурoлланиш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.

Шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистонда жосусликда айбланган яна бир собиқ зобит Александр Макеевнинг озод этилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

2005-2010 йилларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир неча юқори мартабали мулозимлари, улар орасида генераллар ҳам бор, АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, маҳкамага тортилгани маълум.

Ўзбекистоннинг собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов устидан ҳам ўшанда ёпиқ маҳкама жараёни бошлангани ҳақида хабар қилинган, аммо расмийлар Ғуломов устидан ҳам маҳкама жараёни бўлганини тасдиқламаган, рад ҳам этмаганлар.

XS
SM
MD
LG