Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2024, Тошкент вақти: 19:47

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспорти бўйича январдан буён $612 млн.лик шартнома имзолади


Ўзбекистон ва Россия компаниялари жорий йилнинг ўтган даври давомида Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича умумий қиймати 612 миллион долларлик шартнома имзолади.

Бу ҳақда Спутник сайти РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга таяниб хабар қилди.

"Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9%га ошди. Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича умумий қиймати 612 миллион долларлик 20та шартнома имзоланди ", - деган Тюрденев.

"Ўзагроэкспорт" давлат компаниясининг маълумотига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 1,55 бараварга оширмоқчи. Компания мутахассисларининг баҳолашларича, умумий экспорт ҳажмининг 60% га яқинини Россияга етказиладиган мева-сабзавотлар ташкил этади.



XS
SM
MD
LG