Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:42

Фарғонада тадбиркордан пора олган солиқ нозири ушланди


Фарғона вилояти Риштон тумани давлат солиқ идорасида 18 йилдан буён турли лавозимларда ишлаб келган солиқ расмийси тамагирлиги ва хизмат бурчига хиёнати боис маҳкамага тортилди (“Ҳуқуқ”, 13 июль). Исми ошкор этилмаган солиқ назоратчиси ўзи назорат қиладиган ҳудуддаги тадбиркордан солиқ тўламасдан, ҳужжатсиз савдо қилиш эвазига 500 доллар пора талаб қилган. Якка тартибдаги тадбиркорлардан йиғимларнинг ўз вақтида бюджетга ўтказилишига масъул бўлган солиқ нозири “соябонлик ҳақи”ни олган пайтда қўлга туширилган. Унга тегишли жазо тайинлангани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG