Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:39

 АҚШ университети Тошкентда киберхавфсизлик факультетини очаяпти


АҚШнинг Вебстер университети Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)да ўз факультетини очишни режалаштирмоқда.

ТАТУ расмий сайтидаги хабарга кўра, Вебстер университети билан музокаралар натижасида «Ахборот технологиялар (Информатика, киберхавфсизлик)» ва «Медиа-коммуникация (Телевизион технологиялар)» йўналишларида бакалавриат дастурларини жорий этиш бўйича келишувга эришилган.

Американинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида жойлашган Вебстер университети 1915 йили хусусий олийгоҳ сифатида ташкил этилган. Ҳозирда мазкур университетнинг Лондон, Лейден, Вена, Женева, Таиланд ва Шанхай шаҳарларида бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG