Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:41

Исмат Хушев: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди...


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат сафари ташрифи давомида Пекин раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ва қўшма инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилди. Жаноб Мирзиёевнинг хорижга тўртинчи сафарида унга рафиқаси Зироатхон Мирзиёева (Ҳошимова) илк бор ҳамроҳлик қилди. Канададан “Дунё ўзбеклари” сайтининг бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ишонишича, президент Мирзиёевнинг Хитойга рафиқаси билан бориши президент имижи учун ижобий хизмат қилади.

“Биз чорак асрдан бўён давлат раҳбарлари иштирок этадиган расмий тадбирларда ҳаёли, иболи ва латофатли бўлган соф ўзбек аёли тимсолини кўриш илинжида яшадик ва Мирзиёевни Хитойга рафиқаси билан бориши жуда катта инқилобий воқеа бўлди. Дунё журналистлари энди ўзбек президентининг дилбар рафиқасини гўзал президентларнинг оиласи қаторига қўйса не ажаб,” деди Исмат Хушев.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ким?

Канададан журналист Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” веб сайтида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида бир қанча мақола босган.

Исмат Хушевнинг ишонишича, “президентларнинг оилавий борди-келдиси халқлар дўстлигига хизмат қилади".

ОzodNazar рукнида журналист билан айни мавзуда суҳбат борди.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG