Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Журналист Дилмурод Саидов амнистиядан маҳрум қилинди


Журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саидов Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистиядан маҳрум қилинди. Унинг жамоатчи ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга кўра, 2 февраль куни Саидовнинг ишини кўрган махсус комиссия унинг хулқига нисбатан ижобий тавсиф бермаган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова шу йилнинг 20 январь куни Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтказилган тақдимот маросимида Саидовнинг февраль ойи бошларида озод қилиниши мумкинлигини айтганди.

“Фуқароллик жамияти вакилларининг озод қилиниши сериясида ҳамкасб дўстимизнинг ҳам уйига қайтиши борасида тахминлар бор эди. Афсуски, эндиликда унга нисбатан амнистия актининг татбиқ этилмагани, унга берилган жазо муддатининг қисқартирилмагани маълум бўлди. Боз устига, жамиятимизга унинг яқинда ёзилган қўлёзмаси келиб тушди. Мактубда ҳуқуқ фаоли ёзган шикоятларининг ўз манзилига етиб бормаётганини таъкидлаган”, дейди А. Ташанов.

Айни пайтда, ҳуқуқ фаоли маҳкум Дилмурод Саидов бундан норози бўлиб, тегишли инстанцияларга шикоят хати жўнатганини айтмоқда.

Унда маҳкум Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев номига йўллаган шикоят хатлари ўз манзилига етиб бормаганини айтган.

Садиовнинг иддаосича, мазкур қонун бузилиш ҳолатига нисбатан Қашқадарё вилояти прокуратураси кўз юмиб келмоқда.

Мактуб давомида Дилмурод Саидов ўз вақтида манзилига етиб бормаган шикоятларини бундан бир неча кун аввал электрон шаклда мазкур инстанцияларга йўллашга муваффақ бўлганини айтади.

Шунингдек, журналист шикоятда ўзига очилган жиноят иши сохта эканини даъво қилиб, тергов ва суд жараёнларида қўпол процессуал хатоликларга йўл қўйилганини исботлашга ҳаракат қилгани, аммо бу шикоятларнинг тўлиқ ўрганилиши ва жиноят ишининг бекор қилинишига нисбатан умид қолмаганини айтмоқда.

“Сўнгги марта учрашувимизда акам қамалган пайтдаги вазнининг тенг ярмини йўқотгани, унинг сурункали сил хасталиги хуруж қилаётгани ва руҳан тушкун аҳволда экани мени изтиробга солди. Акам халқаро ташкилотлар, жамоатчиликнинг кўмагига умид қилмоқда, илтимос у кишини ўз ҳолига ташлаб қўйманглар”, дейди маҳкумнинг укаси Обид Саидов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли бўлган Дилмурод Саидов жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани суди ҳукми билан товламачиликда айбланиб, 2009 йилда 12,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG