Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:22

Циркчилар "Оскари" ўзбекистонликларга насиб этди


Монако князи Албер ва малика Стефания Рустэм Усмонов ва Кристианна Воробьёваларга "Олтин масхарабоз"ни топширди

Ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари, Sky Angels гуруҳи иштирокчилари Кристианна Воробьёва ва Рустэм Османовлар Монакода бўлиб ўтган энг нуфузли халқаро цирк фестивалида олий соврин – “Олтин масхарабоз”ни қўлга киритди. Циркчилар “Оскари”ни олган Кристианна ва Рустэм Озодлик билан суҳбатда яқин орада бу номер Ўзбекистонда ҳам намойиш этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 19чидан 23 январига қадар Монако князлиги пойтахти Монте-Карлода бўлиб ўтган 41-чи Халқаро цирк санъати фестивалида иштирок этган ўзбекистонлик Sky Angels гуруҳи гимнастлари Кристианна Воробьёва ва Рустэм Османовлар мусобақанинг энг олий соврини – “Олтин масхарабоз” билан тақдирланди.

Унда 16 мамлакатдан бўлган 120дан ортиқ цирк санъати устаси иштирок этди.

Циркчиларнинг “Оскари” экани айтилган бу соврин Кристианна ва Рустэм дуэтига ўта мураккаб бўлган камарлардаги номер учун берилди.

Германиядан туриб Озодликка интервью берган Кристианна Воробьева “Олтин масхарабоз”ни уларга Монако князи Альбер II ва унинг синглиси малика Стефания топширганини гапириб берди.

- Айнан “Олтин масхарабозни” фақат ҳам князь, ҳам малика топширади. Бу ерга тушиш жуда мураккаб: бир канча босқичдан ўтиш лозим. Монте-Карло фестивали вице-президенти оламнинг барча фестивалларида иштирок этиб, танлаб юради. Биз Италияда 2015 йилда бўлиб ўтган фестивалда кумуш совринни олган эдик ва ўша ерда Монакога таклифнома олдик. Аммо, Италиядаги фестивалга тушиш учун биз 5 йил давомида машқ қилдик. Монте-Карлода дунёнинг энг зўрлари орасида бўлишнинг ўзи биз учун руҳан оғир эди, дейди Кристианна.

Кристианна бош совриндан ташқари уларга яна икки номинация, жумладан, мусиқа учун мукофот берилганини айтади.

Sky Angels учта соврин эгаси бўлди
Sky Angels учта соврин эгаси бўлди

- Биз Монако фестивалида учта соврин олдик – “Олтин масхарабоз”, мусиқа учун махсус соврин ва учинчи соврин – тойчоқ ҳайкалчаси. У нима учун берилишини ҳам билмаймиз, аммо уни “Ганди соврини” деб аташади. Эрим билан бирга биз уни “Отдек ишлаганимиз учун!” беришган, дея куламиз! Рустэм билан эса биз 2010 йилдан буён бирга: ҳам саҳнада, ҳам ҳаётда. Афсуски, биз охирги йиллари Ўзбекистонга жуда кам келаяпмиз. Иккаловимиз “Ўзбек давлат цирки”да иш бошлаганмиз. Ўз хоҳишимиз билан ишдан бўшаб, Тайванга кетганмиз ва ўша ерда номеримизни яратганмиз. Мен - Россия, Рустэм – Ўзбекистон ватандошлигига эга бўлишига қарамасдан, биз Монте-Карлода Ўзбекистон байроғини кўтаришга қарор қилдик, чунки биз дунёдаги одамлар Ўзбекистонда ҳам цирк артистлари борлигини билишларини хоҳладик, дейди суҳбатдош.

Кристианна Воробьёва билан тўлиқ суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:32 0:00
Бевосита линк

Озодлик саволига у ҳозирча Ўзбекистон Давлат циркидан уларни ҳеч ким табрикламаганини ҳам маълум қилди.

Кристианна ўз касбий фаолиятини акробат сифатида Андижонда, Рустэм эса Наманганда бошлагани, улар ҳар хил йўллар билан 1999 йилда бирга циркка келганини эслади.

Рустэм ва Кристианна ҳозирда Мюнхендаги қадимги “Крона” циркида бошланган намойишларда иштирок этиб,1 мартда АҚШдаги Лас-Вегаснинг “Нью-Йорк” казиносида хайрия томошаларида қатнашишини маълум қилди.

Кристианна яқинда ўзбекистонлик цирк мухлислари ҳам Монако цирк фестивалидаги томошалар видеотасвирини кўриш имконига эга бўлишларини билдириб, деди:

- Немис ва француз телевидениеси бу томошаларни тасвирга олган эди. Улар монтажи тугагач, бир неча ойдан кейин қўлимизга тоза тасвирлар тушади ва биз ўзимиз уни Ўзбекистон телевидениесига тақдим этмоқчимиз. Томошаларимиз якунидан кейин биз дам олишга ўз юртимизга қайтиб келамиз, деди Кристианна Воробьева.

1974 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган Монако циркчилар фестивали оламнинг энг нуфузлиси ва каттаси саналади.

Цирк фестивали Монако князи Ренье III томонидан таъсис этилган.

Шарҳларни кўринг (10)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG