Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:35

Петербургдаги полиция бўлимида 39 яшар ўзбек муҳожири ўлдирилди


Санкт-Петербургнинг Пушкинский туман полиция бўлимида 28 январга ўтар кечаси 39 яшар ўзбек муҳожири ўлдирилиши юзасидан жиной иш очилди. Жиноятда бошқа одамни ўлдирганликда айбланиб, полицияга келтирилган рецидивист жиноятчи айбланмоқда.

Муҳожирни рецидивист уриб ўлдирди

28 январга ўтар кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Пушкинский тумани полиция бўлими камерасида ўлдирилган 39 яшар ўзбекистонлик бу ерга миграция қоидаларини бузгани учун текширувга олиб келингани тўғрисида, Озодлик сўровига жавобан, Санкт-Петербург шаҳар полицияси бошқармаси вакили маълум қилди.

- Бу ҳодиса юзасидан Жиноят Кодексининг 105- моддаси 1- қисми – “қотиллик” асосида жиноий иш очилди. Ўлдирилган одамнинг шахси аниқланди. Ўзбекистонлик миграция қоидаларини бузгани учун полиция бўлимига олиб келинган эди. Тергов билан Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси шуғулланмоқда, деди Вячеслав Степченко.

Озодликка маълум бўлишича, 2017 йилнинг 28 январида тунги соат 3 ларда Пушкино шаҳрига қарашли туман полиция навбатчилик бўлими ҳибсхонасида ўлдирилган шахс 1977 йилда туғилган Ўзбекистон ватандошдир.

Ўлдирилган ўзбекистонликнинг шахсига оид маълумотлар, жумладан унинг исм-фамилиясини полиция очиқламади.

Жиноятни содир этганликда камерада бўлган 24 яшар петербурглик шахс айбланмоқда. Бу шахс олдинроқ бошқа қотилликни содир этганликда айбланиб, полиция ходимлари томонидан ушлангани айтилди.

Тергов қўмитасида ўта хавфли рецидивист-жиноятчининг маъмурий қонунбузарлик учун келтирилган ўзбекистонлик билан бир камерага жойлаштирилгани сабаблари текширилаётганини билдиришмоқда.

Терговчиларнинг дастлабки хулосасига кўра, рецидивист-жиноятчи ўзи ўтирган “обезьянник”ка жойлаштирилган ўзбек муҳожири билан гап тортишиб қолган ва юзага келган жанжал устида уни қўл ва оёқлари билан уриб ўлдириб қўйган.

Муқаддам судланган айбланувчига иккинчи қотилликни содир этганликдаги айблов эълон қилиниши кутилмоқда.

"Полиция асоссиз қамаяпти!"

Озодлик сўнгги пайтларда Россиянинг йирик шаҳарларида полиция бўлимларига асоссиз келтирилаётган муҳожирлар сони кўпайиб бораётгани тўғрисида гапириб келмоқда.

Россия полицияси бераётган жарима қоғозлар
Россия полицияси бераётган жарима қоғозлар

Москванинг Подолск шаҳрида меҳнат қилиб келаётган Элбек полиция шу тариқа маҳаллий бюджет тушумларини ошираётганини тахмин қилди.

- Ҳамма ҳужжатлари борларни ҳам олиб кириб, депортация қивораяпти! Буларни регистрация қилган кампирнинг дачасида ушлаган. “Сен регистрация бўйича яшамаяпсан!”, деяпти. “Биринчи-иккинчи маротаба ҳеч нарса қилмаяпти – депортация бўлмайсан!”, дебди. Тушунмаяпман нимага булар бундай қилаяпти. Ҳам патент тўла, ҳам квартплата тўла, ҳам магазинидан нарса сотиб олиб бюджетига пул тушир, буларни бизнесини ривожлантир, камига – милицияга штраф тўла. Жуда кўпайиб кетган охирги пайтда асоссиз ушлашлар, илгари 500-1000 рубл берилиб қутилардик, ҳозир жуда қаттиқ бўлиб қолди, деди Элбек.

Элбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:26 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG