Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:36

Квебек шаҳридаги масжидга қилинган ҳужумда олти одам ҳалок бўлди


Канадалик полициячилар Квебекдаги Исломий маданият маркази биноси олдида, 2017 йил 29 январи.

Канаданинг Квебек шаҳри полицияси намоз пайтида маҳаллий масжидга ҳужум қилинганини, натижада олти одам ўлганини, саккиз одам жароҳатланганини билдирди. Мамлакат расмийлари бу ҳодисани “мусулмонларга қарши террор ҳужуми” ўлароқ баҳоламоқда.

Канада полицияси матбуот котиби Кристина Куломба 29 январда содир бўлган ҳужум билан алоқадорликда айбланаётган икки шахс қўлга олинганини билдирди.

Аввалроқ Квебек масжиди раҳбари беш нафар одам ўлганини айтган эди.

Квебек вилоят бош вазири Филипп Куйяр ҳужумни “ваҳшиёна зўравонлик” дея таърифлаб, уни “мусулмонларга қарши террор ҳужуми”, дея баҳолади.

Бош вазир Жастин Трюдо Twitterда “Бу кеча канадаликлар Квебек шаҳридаги масжидга қилинган қўрқоқларга хос ҳужумда ҳалок бўлганлар учун мотам тутади. Ҳалок бўлганлар ва уларнинг оилалари хаёлимда”, деб ёзди.

Воқеага гувоҳ бўлган шахс Reuters билан суҳбатда уч чоғли ҳужумчи Квебек шаҳрининг Исломий маданият маркази ичидаги масжидда қирққа яқин одамга қарата ўт очганини айтди.

Квебекдаги масжидга ҳужумда олти киши нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:05 0:00

Масжид раҳбари Муҳаммад Янгуий мухбирларга: “Нега бу нарса бизда содир бўляпти? Бу ваҳшийлик”, деди.

Масжидни 29 январь куни кеч эртароқ тарк этган Зебида Бенжедду масжидга бировлар таҳдид солиб турганини айтди.

“Июнь ойида масжид олдида чўчқа калласини ташлаб кетишди. Аммо биз бу камдан-кам содир бўладиган ҳодиса, деб ўйлаган эдик. Унга жиддий эътибор бермадик. Аммо бу кеча кам содир бўладиган ушбу ҳодисалар кескин ўзгарди”, деди Бенжедду.

Квебек провинциясида жойлашган Гатино шаҳри мэри ҳужум ортидан шаҳардаги масжидларни полиция ходимлари қўриқлашини маълум қилди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG