Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 23:16

Қирғиз ҳуқуқ фаоллари махсус хизматлар ҳаракатига норозилик билдирди


Қирғизистондаги таниқли ҳуқуқ фаоли Тўлайқан Исмаилова.

“Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ёлғон маълумот тарқатиб, ташкилотни ёмонотлиқ қилганини айтмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 24 январда Қорасув шаҳрида яшаган 34 ёшли шахс “Ҳизбут Таҳрир” ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди. Махсус хизматлар тарқатган маълумотда, қўлга олинган шахс уйидан Ноутбук, DVD-дисклар ва “Бир дунё Қирғизистон” нодавлат ташкилотига тегишли китобчалар топилгани айтилган.

Қўмита матбуот котиби Рахат Сулаймановга кўра, тинтув чоғида тилга олинган нодавлат ташкилоти вакиллари одамларни тўплаб, жанжал чиқаришга ҳаракат қилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғаш масаласи кўрилаяпти:

- “Бир дунё Қирғизистон” ташкилоти томонидан чоп эттирилган “Ўз ҳуқуқингни ҳимоя қил” деб номланган ўн китоб топилди. Қўлга олинган фуқаро уйида тинтув ўтказилаётганида қаршилик қилиш ҳаракатлари бўлган. Ҳозир тергов чоғида қаршилик кўрсатган деган ҳолат бўйича жиноят иши очиш масаласи қаралаяпти. “Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази адвокати Валериян Вахитов “Ҳизбут Таҳрир” ташкилоти аъзочиси сифатида қўлга олинган одамнинг адвокати, -деди Раҳат Сулайманов.

“Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ва адвокат Валериян Вахитов “тинтув пайтида қаршилик кўрсатилди”, деган баёнот ёлғон эканини айтмоқда.

- Махсус хизматлар “Бир дунё Қирғизистон”нинг қайси вакили терговга қаршилик кўрсатганини аниқлаб айтиб беришсин. Мен адвокатман. Бу ишга 20 январдан бошлаб, қўлга олинган одам яқинлари мурожатидан сўнг аралашдим. Махсус хизмат вакиллари эса унинг уйида 19 январда тинтув ўтказган. Шу сабабли “тўсқинлик қилди”, дейиш асоссиз. Бундай маълумотни қаердан олишгани ҳам номаълум, - деди адвокат Валериян Вахитов.

Ҳозирда, “Бир дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази махсус хизматлар раиси Абдил Сегизбаевга мактуб юборгани маълум бўлди. Ташкилот раҳбари Тўлейқан Исмаилова бу воқеани нодавлат ташкилоти обрўсини тўкиш ҳаракати деб ҳисоблайди:

-Қўлга олинган йигит Швецияда ишлаб юрганида дин масаласида муҳокама бўлган экан. Ўша тадбир ютубда эълон қилинган экан. Шунинг асосида махсус хизмат у болани 19 январь куни қўлга олган. Ўша чоғда биз Азимжан Асқаровнинг судида эдик. Бу воқеанинг бизга алоқаси йўқ. Бизнинг ташкилот ҳеч қандай ёрдам бермаган, кўрмаган ҳам. Бу бизни қоралаш деб ҳисоблаймиз. Агарда хавфсизлик қўмитаси ўзлари тарқатган маълумотни икки-уч кун ичида инкор қилмаса, биз судга мурожат қиламиз, -деди Тўлейқан Исмаилова.

Ҳуқуқ фаоли диний экстремизмда айбланиб қўлга олинган шахснинг уйидан топилди деган китоблар, фуқароларнинг ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирилган нашрлар эканини, бу китоблар 2013-йилдан буён аҳоли орасида тарқатилиб келинаётгани айтди.

- Биз бу материалларни мамлакатнинг барча ҳудудларида тарқатганмиз. Давлат автоинспекция ҳодимлари ишини яхшилаймиз, йўлдаги фалокатларни озайтирамиз деб китоб чиқарганмиз. Биз у китобларни масжидларда ҳам тарқатганмиз. Китобда “ҳуқуқ - тартибот органлари ноқонуний ушласа, ўз ҳуқуқингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин”, деган маълумотларгина бор,-деди Тўлейқан Исмаилова.

“Бир дунё Қирғизистон” ташкилоти ва махсус хизматлар ўртасидаги воқеани ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан босим сифатида баҳолаганлар ҳам бор. Шундай фикрга мамлакат собиқ омбудсмени Турсунбек Ақун ҳам қўшилади.

- “Бир дунё Қирғизистон” ташкилотининг экстремистик ташкилотларга алоқаси йўқ. Бу қоралаш, ёмонотлиқ қилиш ҳаракати. Ҳуқуқ фаолларини таъқиб қилиш, деб ҳисоблайман. Бироқ ташкилот раҳбари Тўлейқан Исмаилованинг ўзи ҳам Қодиржон Ботировни, Азимжон Асқаровни ҳимоя қилаяпти. Шу сабабли махсус хизматлар бу ташкилотга қизиқиш билдираяпти, -Турсунбек Ақун.

Айтиш жоизки, “Бир дунё Қирғизистон” ташкилоти билан махсус хизматларнинг ўртасидаги жанжалли воқеа бундан аввал ҳам кузатилган. Бундан икки йил аввал ташкилотнинг Ўшдаги идораси ходимлари Валериян Вахитов ваҲусанбой Солиев уйида тинтув ўтказилган.

Ўшанда “Бир дунё Қирғизистон” ташкилоти судга мурожаат қилган ва суд махсус хизматларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топган эди.

XS
SM
MD
LG