Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 23:10

Трамп қочқинлар ва айрим мусулмонларнинг АҚШга вақтинча киритилмаслигини йўлга қўйишга тайёрланмоқда


АҚШ матбутоти президент Дональд Трамп 25 январдан бошлаб иммиграцияга қарши чора кўра бошлаши ҳақида хабар тарқатмоқда. Булар орасида муҳожирларнинг АҚШга келишига вақтинча тўсиқ қўйиш ҳамда Сурия, Ироқ, Эрон ва бошқа мусулмон давлатлар фуқароларигага виза беришни тўхтатишни кўзловчи чоралар ҳам бор.

Reuters ҳамда Associated Press тарқатган хабарга кўра, тазйиқдан қочаётган диний озчиликлардан бошқа муҳожирлар АҚШга бир неча ой давомида киритилмайди. Унгача расмийлар АҚШга киритилаётган шахсларни текширишни кучайтиради.

Президентнинг яна бир буйруғига биноан Сурия, Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ҳамда Яман фуқароларига виза бериш тўхтатилади. Бу маълумотни матбуотга исми ошкор қилинмаган расмийлар ва мутахассислар берган.

Хабарларга кўра, президент дастлабки фармонларни 25 январь куни, қолганларини кейинги кунларда имзолайди.

Трамп 24 январь куни кеч Twitterда Эртага миллий хавфсизлик учун катта кун бўлиши режалаштирилган. “Бошқа нарсалар билан бир қаторда деворни қурамиз”, деб ёзди. Бу билан президент АҚШ ва Мексико ўртасида девор қуришни назарда тутди.

Трампнинг сайловолди кампаниясида бундай девор қуриш муҳим ўрин тутди. Трамп яна Яқин Шарқ, Осиё ва Африкада жойлашган мусулмон давлатлардан келаётган мигрантларни назорат қилишни кучайтиришини айиб келади.

Бошида президент мусулмонларни вақтинча АҚШга киритмасликка чақирди. Кейинроқ у террор гуруҳлар жойлашган давлатлардан келаётган шахсларни қаттиқ назорат қилишга чақира бошлади.

Трампни дастакловчилар собиқ президент Барак Обаманинг мамлакатда суриялик қочқинлар сонини оширишга қаратилган қарорини қоралаб келади. Улар бу шахслар террор ҳужумларини амалга ошири мумкинлигидан хавотирда.

Дунёдаги қочқинларнинг аксар қисми урушдан боши чиқмаётган Сурия, Афғонистон ва Ироқ давлатларидадир.

Трамп АҚШ Давлат департаментини айрим давлат фуқароларига виза чиқарисни тўхтатишга ҳамда чегара расмийларини ушбу давлатларнинг виза олган шахсларини АҚШга киритмасликка чорлаши кутилмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер 24 январь куни Давлат департаменти ҳамда Миллий хавфсизлик департаменти ушбу давлатлар фуқароларини яқиндан текшириш тизимини йўлга қўйишини айтди.

Ҳуқуқшунослар президент фармонлари муайян дин аъзоларини дискриминация қилаётгани туфайли улар конституцияга зид бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг миграция бўйича мутахассиси Хироши Мотомура “Трамп ва унинг жамоасидаги айримларнинг кампания давомида айтган гаплари динни ўзига мўлжал қилиб олди”, деди.

Reutersга кўра, бошқа давлат идоралари АҚШга кираётган ва чиқаётган шахсларнинг биометрик маълумотларини текширишга қаратилган ишларни якунлашга ҳамда ҳукуматдан ноқонуний тарзда ёрдам олаётган иммигрантларни аниқлашга чақирилади.

XS
SM
MD
LG