Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 23:36

Аёллар Трампга қарши норозилигини ифода этиб кўчаларга чиқмоқда


АҚШ президенти Доналд Трампнинг инугурацияси ортидан бугун Вашингтонда асосан аёллардан иборат ўн минглаб одам "Аёллар марши"да қатнашиши кутиляпти. Ушбу норозилик тадбири жаноб Трампнинг сайловолди кампанияси пайти аёлларни камситувчи чиқишларига норозилик ифодаси ўлароқ ташкиллаштирилмоқда.

Икки юз минг одам чиқиши кутилаётган Вашингтондаги "Аёллар марши"да фаоллар, сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари билан бир қаторда таниқли актриса Скарлетт Йоханссон, режиссер-документалист Майкл Мур ва Вашингтон ҳокими Мюриэль Боузерлар қатнашиши кутиляпти.

Яна юзлаб шунга ўхшаш тадбирлар бугун дунё бўйлаб ўтказилади. Айни пайтда Австралия, Янги Зеландия ва Японияда аёлларнинг Доналд Трампга қарши намойишлари режаланган.

Сиднейдаги норозилик юришида уч мингга яқин одам иштирок этган, улар АҚШ консуллиги биносига қараб юришган.

Германия пойтахти Берлинда намойишчилар Бранденбург дарвозаси томон юришди.

Франция пойтахти Париждаги намойишларни Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Майкл Сколлон кузатмоқда.

​АҚШнинг ўзида Трампнинг қасамёд маросими ортидан норозилик намойишлари бўлиб, полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлган.

20 январь куни 70 ёшли Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти сифатида қасамёд қилди.

Жаноб Трамп сайловолди тадбирлари пайти аёлларни камситувчи баёнотлари учун танқидларга учраганди.

Эндиликда аёллар АҚШ пойтахти Вашингтон ва Ню Йорк ҳамда бошқа йирик шаҳарлар кўчаларига чиқиб, Трампга бўлган ўз норозилигини ифода этмоқда.

Брюсселда Трампга қарши "Аёллар марши"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00

20 январь куни Ню Йоркдаги Трампга тегишли "Trump Tower" осмонўпар бино ташқарисида ҳам норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Айни пайтда АҚШда Трампни қўлловчилар ҳам намойиш ўтказади.

Трампни қўлловчи бир гуруҳ мотоциклчи 20 январь куни намойишга чиққанди.

70 ёшли Доналд Трамп охирги 25 йил ичида энг паст рейтинг билан иш бошлаган президенилар қаторига кирмоқда.

Gallup ижтимоий маркази шу ой бошида ўтказган сўров америкаликларнинг 55 фоизи Доналд Трампга салбий қарашда эканини кўрсатмоқда

2009 йилда Барак Обама президент сифатида вазифасига киришганида унга нисбатан салбий қарашда бўлганлар АҚШда 18 фоиз эди.

АҚШнинг сайланган вице-президенти Майк Пенсга нисбатан салбий қарашдагилар Трампга қараганда камроқ, 37 фоизни, ижобий қарайдиганлар эса 40 фоизни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG