Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

Инаугурация тарихи: АҚШ президентлари қандай қасамёд келтиради?


Доналд Трамп 20 январ куни АҚШнинг 45-президентига айланади. Вашингтондаги Капитолий биноси олдида қасамёд келтирар экан, бутун дунёнинг эътибори унда бўлади. АҚШда ҳокимият ўзгариши тарихий анъана бўлиб, сиёсий ўзгаришларнинг тинч йўл билан рўй бериши рамзига айланган.

Қасамёд маросими бу давлатнинг пайдо бўлиш тарихига бориб тақалади. Президент инаугурацияси эски давр тугаб, янги тарихнинг бошланишини англатади. Яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам.

АҚШда президентлар инаугурацияси тарихи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:32 0:00

1933-йили Франклин Рузвелт "Буюк депрессия" даврида ҳокимиятга келган эди.

"Аввало, шуни айтиб қўяйки, биз қўрқадиган ягона нарса бу қўрқувнинг ўзидир", - деган эди у.

1961-йили Жон Кеннеди америкаликларнинг янги авлодини ватанпарварликка ундади.

"Ватан сиз учун нима қилганини эмас, сиз ватан учун нима қила олишингизни сўранг", - деган эди у.

Орадан 20 йил ўтиб республикачи Роналд Реган Оқ уйга ҳукуматни ислоҳ қилиш ваъдаси билан келди.

"Ҳозирги инқирозда ҳукумат муаммонинг ечими эмас. Ҳукумат муаммонинг ўзидир", - деган эди у.

Сайловдаги ғалабаси кетидан Доналд Трамп ғалаба сафарини уюштириб, берган ваъдаларининг устидан чиқишини яна бир бор таъкидлади.

"Яшаш жуда завқли бўлган бир палладамиз. Тарих ҳали ёзилмаган. Эртага у қандай бўлишини билмаймиз. Лекин анчадан бери илк бор билаётган нарсамиз шуки, тарих саҳифаларини энди сизлар, ҳар бирингиз ёзасиз. Бу шундай бир ҳаракат", - деди Трамп.

Трамп ғалабаси ортидан жамият бўлинди. Янги президент олдидаги энг муҳим вазифалардан бири бирдамликни кучайтириш, дейди таҳлилчи Жон Форте.

"Унинг президент сифатида мамлакатга айтадиган биринчи гаплари "сайлов кампанияси пайтидаги тафовутлар ортда қолди" деган сўзлар бўлиши керак", - дейди у.

Тарихан президент инаугурацияси демократия ва қадриятларни давом эттириш руҳи остида ўтади, дейди яна бр таҳлилчи Жон Худак.

"Президент Обама Трамп билан Оқ уйдан Капитолийга бир машинада келади ва ҳокимиятни унга топширади. Ҳокимиятга ўзи истамаган одам келган бўлса ҳам, унинг қасамёд келтиришини кузатади. Дунёода ҳамма жойда ҳам шундай эмас ва бу АҚШдаги муҳим қадрият", - дейди у.

Трамп ўз чиқишларида тайёргарликсиз гапириши билан танилган. Инаугуратсияда ҳам шундай бўладими? Олдиндан билиш қийн, дейди Норм Орнстайн.

XS
SM
MD
LG