Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2020, Тошкент вақти: 03:09

МХХ Туркияда ўзбек фуқароси қўлга олиниши вазиятини ўрганмоқда


Ўзбекистон махсус хизматлари Истанбулда янги йил арафаси 39 одамни отиб ўлдирганликда гумонланаётган шахснинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига асосланиб хабар қилди.

Лекин, Туркия томони Ўзбекистонга қўлга олиниши билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этмаган.

“Қўлга олинган шахс фуқаролиги идентификацияси ҳақида шапиришга ҳали эрта”, - деб айтан ўзбек расмийси.

Сешанба куни Истанбул ҳокими 31 декабрь кунги терактда гумонланиб Абдуқодир Машарипов исмли ўзбек фуқароси қўлга олингани ва у айбига иқрор бўлганини айтганди. Турк расмийларига кўра, Машарипов Туркияга 2016 йил январида ноқонуний келган.

Ҳужум содир бўлган куни унинг Кўнё шаҳридан Истанбулга етиб келгани айтилганди. Турк матбуотининг хабарларига кўра, Кўнёда Машарипов аёли ва икки фарзанди билан яшаган.

Reina тунги клубига ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олганди. Ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 40 одам яраланган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти хориж фуқароларидир.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG