Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 03:35

Путин АҚШ билан муносабатлар яхшиланишига умид қилмоқда


В.Путин

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятини танқид қилди ва Демократик Партия Ҳиллари Клинтоннинг АҚШ президент сайловида Республикачи номзод Дональд Трампга мағлуб бўлгани учун учун Демократик партия ўзини айблаши керак, деб айтди.

АҚШ ва Россия муносабатлари "бундан ёмонроқ бўлиши мумкин эмас," деган Владимир Путин икки мамлакат муносабатларининг яхшиланишига умид билдирди.

Владимир Путиннинг бу сўзлари ​23 декабр куни унинг Кремлда 12 марта журналистлар билан йиллик учрашуви чоғида янгради.

Бир кун олдин ўтказилиши кутилган бу учрашув Туркияда отиб ўлдирилган элчи Карлов билан видолашув маросими туфайли қолдирилган эди.

Анъанавий бўлиб қолган бу учрашув кузатувчилар томонидан йил сарҳисоби сифатида қабул қилинди.

Kremlin.ru портали маълумотига кўра, унга қарийб 1,5 минг турли матбуот вакиллари аккредитация қилинди.

Учрашув Путиннинг Россияга иқтисодиётига баҳо беришдан бошлаб, Россияда инфляция даражаси камайиб бораётгани ва мамлакат хўжалиги, айниқса қишлоқ хўжалигида ўсиш қайд этилаётганини билдирди.

Владимир Путиннинг бу галги матбуот анжуманида асосан ички иқтисод ва ижтимоий ҳаёт масалаларига катта эътибор қаратилди. Эслатиш жойизки, бир йил олдин Россия президенти Туркия раҳбарияти ҳаракатларидан ўз норозилигини билдирган эди.

Учрашув Путиннинг Россияга иқтисодиётига баҳо беришдан бошлаб, Россияда инфляция даражаси камайиб бораётгани ва мамлакат хўжалиги, айниқса қишлоқ хўжалигида ўсиш қайд этилаётганини билдирди.

- Аҳолининг реал даромадлари камайиб кетди... Аммо, Марказий банкнинг олтин-валюта заҳиралари бироз кўпайди, деди Путин.

“Эхо Москвы” журналистлари саволларига жавоб бериб, Владимир Путин Кремль олдида отиб ўлдирилган Борис Немцов иши, Анқарада ўлдирилган Андрей Карлов ва бошқа овоза бўлган ишларни шахсан кузатиб бораётганини маълум қилди.

Владимир Путин Грузия ва Украина билан виза режими йўқ қилиниши тарафдори эканини айтиб, бу соҳада вазият бирмунча яхшиланганини қайд этди. Шу ўринда у Украина ҳукуматига “Донбасс аҳолиси уларни босқинчи деб ҳисобламаслик устида” бош қотириб қўришни уқтирди.

Давлат бюджети масаласида тўхталиб, Россия раҳбари нефт баррели нархи тушиб бораётгани боис барча соҳалар бўйича бюджет ажратмаси қисқартирилгани, фақат “Миллий мудофаа”га ажратилган маблағлар кўпаётирилганини тасдиқлади.

Шунингдек, Владимир Путин Россия таркибига қўшиб олинган Қримдаги вазият иқтисодий ва ижтмоий жиҳатдан мураккаблигича қолаётганини айтди.

Россия хакерлик ҳужумларини уюштирганликда ва Америкадаги сайловолди кампанияга аралашганликда айбланмоқда, Обама эса аралашмасликни сўраган. Сиз буни тасдиқлай оласизми?”, саволига президент Путин америкаликларга “айбдорларни четда қидирмасликни” тавсия қилди.

Россия президенти Туркия ва Россия муносабатларига турли “иғвогарликлар” ҳалал бермаслигини ҳам қўшимча қилди.

“Коммерсантъ” газетаси мухбирининг 2018 йилги президент сайловлари тўғрисида берган саволига давлат раҳбари қисқа қилиб “Вақт кўрсатади” ишини айтди.

Шунингдек, Владимир Путин СМС хабари учун “давлатга хиёнат” моддаси билан 7 йилга қамалган Оксана Севастиди ишини ўз назоратига олишини маълум қилди.

Znak.com мухбири Винокурова “Нима учун сиз бир нарса гапирасиз, амалда эса биз мутлақо бошқа нарсаларни кўраяпмиз?”, деган саволни бериб, “Роснефть” раҳбари Игорь Сечин каби айрим амалдорларнинг данғиллатиб қурган иморатларини мисол келтирди.

- Тўғри айтасиз – бироз камсуқум бўлиш лозим. Одамларни ғазабини қитиқлашдан на ҳожат?! - деди Владимир Путин.

Россия бизнеси масаласига тўхталиб, у яқин келажакда Россияда тадбиркорликка солиқлар оширилмаслиги маълум қилди.

Кутилганидек, Украина масаласида гапирар экан, у Донбассга оид “Нормандия формати” жуда суст фаолият олиб бораётгани, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз режим жорий этилишига қарши эмаслигини маълум қилди.

Журналистлар ундан АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув қачон бўлишини ҳам сўрашди.

- Учрашув қачон бўлишини билмайман, аммо у икки тарафлама муносабатларнинг яхшиланишига бағишланади, - деди Владимир Путин.

12 матбуот анжуманида Россия президентига мигрантлар ва муҳожирлик масаласида бирорта савол берилмагани эътиборга молик.

Салкам 4 соат давом этган учрашув давомида у 50 ортиқ саволларга жавоб беришга улгурди.

Йиллик матбуот анжуманларини Путин 2001 йилдан буён утказиб келади. 2008-2011 йилларда у бош вазир лавозимида бўлгани сабабли мухбирлар саволларига жавоб бермаган, холос.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG