Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:08

Муҳаммад Бекжоннинг жазо муддати узайтирилиши мумкин


17 йилдан буён Ўзбекистон қамоғида қолаётган мухолифатчи журналист, 62 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо изоляторига ташланган ва унинг муддати узайтирилиши мумкин. Муҳаммад Бекжоннинг яқин қариндошларига кўра, 13 декабр куни улар маҳкумни кўриш учун Зарафшон турмасига боришган. Бироқ, турма ходимлари Муҳаммад Бекжон билан ўнинчи январга қадар учрашиш мумкин эмаслиги, унинг изоляторга тушганини билдиришган.

Нима учун Муҳаммад Бекжоннинг жазо хибсхонасига ташлангани ҳақидаги саволга турма ходимлари аниқ жавоб бера олишмаган.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга уйдирма айблар қўйилиб жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди, бу муддат 2017 йилнинг февралида, яъни икки ойдан сўнг тугаши керак эди.

"Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва «Эрк» рўзномасининг собиқ бош муҳаррири бўлгани учун узоқ йиллардан бери қамоқда қолмоқда.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон билан учрашган.

Озодликка маълум бўлишича шу учрашувда сиëсий маҳбусларни озод қилиш масаласи кўтарилган.

Бу учрашувдан уч ҳафта ўтиб 24 йилдан бери тутқунликда қолаëтган Самандар Қўқонов 24 ноябрь куни озодликка чиқарилди.

Икки нафар сиëсий маҳбуснинг озод этилганлигини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси олқишлаб баёнот чиқарди ва қолган сиёсий маҳкумларнинг ҳам озод этилишига умид билдирганди:

"Биз, шунингдек, 2016 йил октябрь ойида инсон ҳуқуқлари фаоли ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти бўлими раҳбари Бобомурод Раззоқовнинг озодликка чиққанини олқишлаймиз. Биз жаноб Қўқонов ҳамда жаноб Раззоқовнинг озод этилишига ижобий қадамлар деб қараймиз ва Ўзбекистон ҳукуматини маҳбусларни келгусида ҳам озод этиш учун давомий равишда амнистия қўллашга чақирамиз", дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон қамоқхоналарида сиëсий ва касбий фаолияти учун жазоланган қатор мухолифат фаоллари ва журналистлар қолмоқда.

Улар орасида Юсуф Рўзимуродов¸ Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Дилмурод Саидов, Аъзам Турғунов каби журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари шулар жумласидандир.

XS
SM
MD
LG