Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

Ўзбекистонда 10 та йирик стратегик давлат корхонаси акциялари сотувга қўйилади


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев давлатнинг тўлиқ тасарруфида бўлган мамлакатдаги ўнта энг йирик стратегик корхонани акционерлик жамиятларига айлантиришни кўзлаган қарорни имзолади. Қарорда таъкидланишича, акционерлик жамиятларига айлантирилаётган компаниялар бутунлай хусусийлаштирилмайди, аксар улушлар давлат тасарруфида қолаверади.​

1999 йилда ҳам Ўзбекистон ҳукумати хорижий сармоядорларни мамлакат иқтисодиётига жалб этишга уриниб кўрган, аммо бу тажриба мамлакатда конвертация мавжуд бўлмагани учун исталган натижани бермаган эди.​

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг хабар беришича, 17 октябрда имзоланган қарорга мувофиқ, келгуси бир йил ичида “ўнта стратегик” компания акциялари сотувга қўйилади.

Акционерлик жамиятига айлантирилиши назарда тутилган ушбу компаниялар орасида оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли бўлганлари ҳам бор.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, “Ўзавтойўл” компанияси, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” унитар корхонаси ҳамда “Навоий тоғ-металлургия комбинати” давлат корхонаси шулар жумласидандир.

Озодлик “Давлат улуши катта бўлган акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга муносабатини сўраб, соҳа мутахассисларига мурожаат қилди.

***

Прагадаги Марказий Богемия Университетидан иқтисод фанлари доктори Холназар Омоновнинг айтишича, Ўзбекистондаги энг йирик давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантиришдан кўзланган мақсад - иқтисодиёт бошқарувида давлат харажатларини қисқартиришдир:

Давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантиришнинг асосий мақсади - биринчидан, хусусий молиявий ресурсларни жалб этиш, замонавий технология ва менежментни жорий этиш, ва натижада ишлаб чиқариш ва хизматларнинг ҳажмини ошириш. Бу иқтисодиёт бошқарувида давлат харажатларини қисқартиришга хизмат қилади, - дейди Холназар Омонов.

Холназар Омонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:40 0:00
Бевосита линк

***

Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи Тошбек давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш мамлакат корхоналарини жаҳон меъёрларига мослаштириш эканини айтади:

- Бу – яхши тажриба. Дунёдаги йирик-йирик корхона, компанияларни акциядорлик жамиятларига айлантиргандан кейин уларнинг самарадорлиги ошади,уларнинг акциялари биржаларда котировка қилинади. Бу жаҳон стандартларига мос келадиган йўналиш ва бу сари ташланган қадам, - дейди Тошбек.

Иқтисодчи Тошбек билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:25 0:00
Бевосита линк

***

Бироқ, акционерлик жамиятига айлантирилиши кутилаётган “Ўзбекнефтегаз” холдинги раисининг собиқ муовини Анвар Ҳусаиновнинг ишонишича, янги қарор амалда йирик корхоналар устидан давлат бошқарувини амалда янада кучайтиришни мақсад қилган:

- Ўйлайманки, Ўзбекистондаги энг йирик ўнта корхонанинг истиқодий самарадорлиги янги раҳбарни қониқтирмаётган бўлса керак. Ўйлайманки, уларнинг нафи халққаям камроқ. Улар монополияга айланган. Лекин ўнта мана шу корхона, бир вақт эшитган эдимки, Ўзбекистон иқтисодиётининг 30 фоизини ташкил қилади. Улар устидан назоратни кучайтириш, қарорлар қабул қилишда ва бошқарувга давлат амалдорлари киритилганидан кейин ҳар ҳолда битта раҳбар бўлмайди. Энди иккита бўлади: битта давлатнинг вакили ва битта бошқарувнинг раиси. Улар орасида энди рақобат бўлади, - дейди Анвар Ҳусаинов.

Анвар Ҳусаинов давлат бошқаруви самарали бўлмаслиги ўтган 25 йил давомида Ўзбекистонда ўз исботини топганини айтди.

Анвар Ҳусаинов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:42 0:00
Бевосита линк

***

Собиқ Совет республикаларининг аксарида йирик давлат корхоналари 1990- йиллар охирига қадар ё хусусийлаштирилган ёки давлат тасарруфида бўлмаган идорий услубларга ўтган.

Қозоғистондаги Евроосиё Университети иқтисод факультети доценти Сапарбой Жубаев 1999 йилда Ўзбекистон ҳукумати ҳам хорижий сармоядорларни мамлакат иқтисодиётига жалб этишга уриниб кўргани, аммо бу тажриба мамлакатда конвертация мавжуд бўлмагани учун исталган натижани бермаганини эслайди.

- Ҳали 1999 йилда катта қарор чиққан. Ўзбекистондаги 270 та йирик корхонанинг ҳаммасини приватизация қилиб, чет эллик менежмент келсин, давлат улушини 30 фоиздан 50 фоизгача камайтирайлик, деган қарор чиққан. Лекин, бу натижа бермади. Сабаби – пул-кредит сиёсатимизнинг жуда ёпиқ бўлгани. Мен эслайман, кўплаб мамлакатлардан сармоядорлар келди. Давлат конвертацияни эркинлаштирмагани, пул-кредит сиёсати эркин бўлмагани учун улар банклардан пулларини ололмай қолди, дивидентларини олиб чиқолмай қолди, дейди Сапарбой Жубаев.

Сапарбой Жубаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:31 0:00
Бевосита линк

***

Тошкентдан иқтисодий масалалар бўйича мустақил журналист Бобомурод Абдулла янги қарорни “шубҳали”, дея баҳолади.

- Акционерлик жамиятига айлантирилиши керак бўлган бу корхоналар унчалик зарарли бўлмаган. “Ўзбекистон Темир Йўллари” ҳам, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ҳам ўсиш билан, яъни фойда билан чиққанлар йил, олти ойлик натижаларига кўра. Одатда зарарга ишлаган давлат корхоналари акциядорлик жамиятларига айлантирилиб, шу йўл билан инвестор жалб қилинади. Лекин булар фойда келтирган,” дейди Бобомурод Абдулла.

Бобомурод Абдулла билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:52 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG