Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:17

Мўътабар Тожибоева: Ғанихон Маматхонов тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз керак!


Ўзбекистон қамоғида саккиз йилдан бери ўтирган ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновга белгиланган жазо муддати шу йил июль ойида тугаган бўлса-да, унга яна қамоқ муддати қўшиб берилган.

Бу ҳақда Франциядаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева маълум қилди.

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашган Маматхонов 2008 йилда товламачиликда айбдор топилиб, тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бироқ 65 ёшга тўлган ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқ ичкарисида тартибни бузган, деган важ билан қамоқ жазоси уч марта узайтирилди.

Франциядаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева Озодлик билан суҳбатдахалқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари Маматхонов тақдирига бефарқ бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Мўътабар Тожибоева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG