Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Тошкентдаги собиқ трактор заводи модернизация қилинмоқда


"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" модернизация қилинмоқда. Бу ҳақда айни номдаги акционерлик жамияти раҳбарияти маълум қилди.

Заводни янгилаш учун Ўзбекистондаги "Асака" банки Тошкент филиалидан 60,5 миллиард сўмдан (давлат курси бўйича 20 миллион доллар атрофида) кўпроқ маблағ ажратилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг 5 августда қабул қилган қарорига мувофиқ, собиқ "Тошкент Трактор Заводи" (ТТЗ) базасида Германянинг CLAAS концерни иштироки билан яқин келажакда қўшма корхона яратилади.

Ўзбекистон ҳукумати ва немис ширкати қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи заводга 50 миллиондан кўпроқ сармоя ётқизиши кутилмоқда.

Режага мувофиқ, заводни модернизациялаш жараёни босқичма-босқич уч йил давом этади.

2015 йил мартида Тошкент хўжалик суди ТТЗга нисбатан банкротлик жараёнини бошлашга санкция берганди.

1942 йилда ишга тушган ТТЗ Совет даврида йилига 12 минг донагача трактор ва 13 минг донагача тиркама ишлаб чиқарарди.

Аммо Ўзбекистон мустақилликка эришгач завод ўз қувватининг 20 фоизи билан ишлай бошлади.

ТТЗ сўнгги йилларда қарзга ботиб қолгани хабар қилинади.

Пахта териш машиналари ишлаб чиқариш кескин камайиши баробарида Ўзбекистонда пахта асосан қўлда териладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG