Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:54

Тошкентда яна газ баллонли автоуловлар портлади


Ўзбекистонда газ баллони ўрнатилган автомашиналарнинг портлаши сўнгги пайтларда кўп кузатилмоқда.
Ўзбекистонда газ баллони ўрнатилган автомашиналарнинг портлаши сўнгги пайтларда кўп кузатилмоқда.

25 апрель куни Тошкентнинг Катта халқа йўлига туташ “Роҳат” айланмасида Nexia ва Captiva автомобилларига ўрнатилган газ баллонлари портлаши натижасида кучли ёнғин келиб чиқди.

Бахтли тасодиф туфайли қурбонлар бўлмаган, аммо автоуловлар тикланмайдиган ҳолга келган.

- “Роҳат" автосалонига яқин жойдаги портлаш, худо кўрсатмасин, энг даҳшатлиси бўлди. Икки машинанинг рамаси қолган, холос. Яхшиямки, ичида одами йўқ экан.

Нексиядаги газ баллони капрон баллон экан, портлаб, ёнидаги Каптивага ҳам урибди. Бу машинада ҳам газ ўрнатилган экан. Пожарний келгунча, мошиналар ёниб тугади, - дейди воқеага шоҳид бўлган тошкентликлардан бири.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси навбатчилик қисми Озодлик мухбирига содир бўлган портлашни тасдиқлади, бироқ ҳодиса туфайли Катта халқа йўлида ҳаракатланиш тўхтаб қолганини рад қилди.

- Ҳа, шунақа бўлган. Инспекторлар ҳодисани ўрганишмоқда. Катта колцовойда бўлган, Роҳат тарафда. “ДТП бўлиши ҳам мумкин” деган версия бор, газ бўлишиям мумкин. Матбуот хизматига телефон қилинг, улар жавоб беришади, - деди ўзини навбатчи деб таништирган нозир.

Озодлик Ўзбекистонда автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг портлаши ҳақида аввал ҳам кўплаб хабарлар берган.

Хусусан, 2015 йилнинг октябрь ойи охирида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Жигули автомашинаси портлагани, ҳодиса чоғида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилгандик.

Яна ўтган йилнинг 1 октябрь куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида жойлашган автомобилларга метан гази қуйиш шохобчасида Нексия автомобилининг портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Газ баллони портлаши билан боғлиқ Тошкентдаги энг даҳшатли ҳодиса ўтган йил сентябрь ойида Қўйлиқ бозори яқинида рўй берганди.

Ўшанда Нексияга ўрнатилган газ баллони портлаган ва машинадаги тўрт киши ҳалок бўлган эди.

Айниқса газ баллони ўрнатилган машиналарнинг тўқнашуви кўп ҳолатда фожеали якун топади.

Андижон вилоятида юз берган бундай автоҳалокат оқибатида 18 киши ҳалок бўлганди. Воқеа гувоҳларига кўра¸ катта тезликда келаëтган учта автомобилнинг бир-бири билан тўқнашуви ва машиналардан бирига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида йўловчиларнинг бирортаси омон қолмаган.

XS
SM
MD
LG