Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:35

Тожикистон ва Покистон Тошкент қарши чиқаётган CASA лойиҳасини муҳокама қилади


CASA-1000 лойиҳаси харитаси.
CASA-1000 лойиҳаси харитаси.

Душанбеда 11 январь куни Покистон ва Тожикистон расмийлари Ўзбекистон барпо этилишига қарши чиқаётган CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади. 2016 йилдан амалга оширилиши режаланаётган мазкур лойиҳада Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини узатиш назарда тутилган.

Расмий хабарларда айтилишича, 11 январь куни Душанбега икки кунлик ташриф билан келган Покистон сув заҳиралари ва энергетика вазири Ҳўжа Муҳаммад Асиф музокараларда CASA-1000 лойиҳасини муҳокама қилади.

Умумий қиймати 1 миллиард долларлик мазкур лойиҳа Қўшма Штатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2015 йилда Покистон ва Тожикистон лойиҳани 2016 йилдан амалга оширишни келишиб олган эди.

2015 йилнинг 25 ноябрида Туркияда ўтган йиғинда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари энергетика вазирлари CASA-1000 лойиҳаси бўйича якуний шартномани имзолаганди. Бу шартномада Тожикистон ва Қирғизистон 2018 йилга келиб Афғонистон ва Покистонга йилига 1300 мегаватт электр энергияси сотиш мажбуриятини олган.

Лойиҳа Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, АҚШ Давлат департаменти, Британия халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Австралия халқаро тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.

Тожикистон ва Покистон Тошкент қарши чиқаётган CASA лойиҳасини муҳокама қилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон CASA-1000 лойиҳаси минтақа иқтисоди ва экологияси учун ҳалокатли бўлишини билдириб, қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистонлик мутахасисларнинг билдиришларича, 1910 йилдан 2009 йилгача олиб борилган ҳар ойлик кузатишлар таҳлил қилинганида, аслида Тожикистон ва Қирғизистон йилига ўрта ҳисобда 3 миллиард киловат соатдан кўпроқ электр энергия дефецитига эга экани аниқланган. 1974-1986 йиллардаги камсувлик даврида эса бу дефецит йилига 5,5 миллиард киловат соатни ташкил қилган. Ўзбек мутахасислари, Тожикистон ва Қирғизистонда ортиқа энергия ресусрлари мавжуд эмас ҳамда бу икки давлат CASA-1000 лойиҳаси бўйича мажбуриятларини бажара олмайди, деган хулосага келган.

Ўзбекистонлик экспертлар, шундан келиб чиққан ҳолда, CASA-1000 лойиҳасини амалга оширилиши Тожикистоннинг Роғун ГЭСи, Қирғизистоннинг эса Қамбарота 1 ГЭСи қурилиши билан узвий боғлиқ эканини айтмоқдалар. Ўзбекистон томони фикрича, мазкур қурилишларнинг амалга оширилиши минтақа сув хўжалиги ҳамда экологиясига катта миқдорда зарар етказади.

Ўзбекистон томони 2014 йил баҳорида тайёрлаган хулосада CASA-1000 лойиҳасида молиявий ва техник камчиликлар ҳам борлиги қайд этилади. Агар мазкур ҳужжатга ишонилса, техник жиҳатдан лойиҳа мукаммал эмас ва у электр узатишларда мунтазам узилишларга сабаб бўлади. Бу ҳолатда эса ҳар бир узилиш минтақа электр таъминоти учун 1000 мегават миқдоридаги кучланишнинг йўқотилишига олиб келади.

Молиявий жиҳатдан эса, Ўзбекистон мутахасислари ҳисоб-китобича, CASA-1000 лойиҳаси режалаштирилганидек 1 миллиард 281 миллион доллар эмас, камида 1 миллиард 821 миллион долларни талаб қилади. Мазкур лойиҳани амалга оширилишидан эса сармоядорлар 104 миллион доллар зарар кўришлари мумкин.

Душанбе ва Бишкек расмийлари эса Ўзбекистон экспертларининг хулосалари сиёсий асосларга эга, деб ҳисобламоқда. Тожикистон ва Қирғизистон томони Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон энергетика бозорига қўшниларини киритмаслик учун мана шундай позицияда турибди, деган нуқтаи назарни билдириб келаётир.

Бугунги кунда Афғонистонга экспорт қилинаётган электр энергиясининг асосий қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йилнинг декабрида Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга сотиладиган электр энергияси миқдори 10 фоизга кўпайтирилиши ҳақида билдирган эди.

XS
SM
MD
LG