Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:51

Германия Термиз базасини тарк этмоқда


Германия ҳаво кучлари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий транспорт базадан чиқиб кетмоқда. 11 декабрь куни Термиз аэропортидаги Германия фойдаланиб келган ҳарбий транспорт базанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтган. Ҳозирча Ўзбекистон ва Германия элчихонаси расмийларидан бу борада расмий изоҳ бўлмади.

Бундесвер Термиз аэропортидан 2002 йилда халқаро коалиция Афғонистонга киритилганидан буён транзит мақсадларда фойдаланиб келган.

Бундесвер Термез аэропортидан 2002 йилда халқаро коалиция Афғонистонга киритилганидан транзит мақсадларда фойдаланиб келган.
Бундесвер Термез аэропортидан 2002 йилда халқаро коалиция Афғонистонга киритилганидан транзит мақсадларда фойдаланиб келган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида Термиз базасидан фойдаланиш шартномаси 2002 йилда имзоланган ва унинг муддати 2014 йилнинг 31 октябрда тугаши керак эди.

Германия ҳукумати ўтган йилнинг кузида Ўзбекистон томони билан Термиз базасидан фойдаланиш муддатини узайтиришга оид келишувни имзолагани ҳақида Der Spiegel рўзномаси хабар берган эди.

Лекин, Германия ва Ўзбекистон расмийлари келишув шартларини очиқлашмаган.

Дастлаб, Берлин ҳукумати база ижараси учун Ўзбекистонга ойига 240 минг евро ҳақ тўлаган.

2005 йилдан эса Германия айни база ижараси учун йилига 12 миллион 400 минг евро тўлаган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида 2011 йилда эришилган келишувга мувофиқ, Германия Термиз базаси учун тўланадиган йиллик ижара ҳақини 15 миллион 950 минг еврога кўтарган эди.

Сўнгги йиллларда эса Германия ижара ҳаққи учун Ўзбекистонга йилига 35 миллион евро тўлаб келаётгани айтилади.

Таҳлилчилар Германия Термиздан чиқиб кетишига базадан фойдаланиш Берлин учун қимматга тушаётганини сабаб қилиб келтиришади.

Айни пайтда Афғонистондан халқаро коалиция чиқиб кетиши ортидан Термиз базасининг Германия учун аҳамияти йўқолган, деган фикрлар ҳам айтилади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 31 август куни мамлакат мустақиллигининг 24 йиллиги тантаналарида қилган чиқишида ўз давлати ҳеч қанақа ҳарбий уюшмаларга қўшилмаслиги ва ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлаганди.

- Энг муҳими, ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмаслик, муқаддас юртимиз тупроғида чет мамлакатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштиришга ва ҳарбийларимизнинг чегараларимиз ташқарисига ўтишига йўл қўймаслигимиз шулар жумласидандир. Бугун юзага келаётган халқаро вазиятда айни шу йўл, шу сиёсат биз учун мақбулдир,- деганди Каримов.

2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан сўнг АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Ўзбекистоннинг Хонобод ҳарбий базасидан фойдаланиб келди.

2005 йил Андижон воқеалари ортидан эса Ўзбекистон Америка ҳарбийларини ўз ҳудудидан чиқариб юборди.

XS
SM
MD
LG