Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:55

Ўзбекистонда 2016 йил "Соғлом она ва соғлом бола йили" деб эълон қилинди


Ўзбекистонда 2016 йил “Соғлом она ва соғлом бола йили" деб эълон қилинди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 5 декабрь куни Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги Форумлар саройида ўтказилган йиғинда бу ҳақда эълон қилди.

"2016 йилни "Соғлом она ва соғлом бола йили" деб номласак, нима дейсизлар?- деди Каримов Форумлар саройига йиғилганларга қарата.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тўқсонинчи йиллар бошидан буён ҳар йили Конституция куни арафасида бўлажак йилга ном беради.

Ўтиб бораётган 2015 йилни жаноб Каримов "Кексаларни эъзозлаш йили", деб номлаганди.

Кузатувчилар Ўзбекистонда йилларни номлаш бир - бирини такрорлаётгандек тасаввур пайдо қилаётганини айтишади.

Жумладан, 2014 йил Ўзбекистонда “Соғлом бола” йили бўлган.

2015 йил учун танланган “Кексаларни эъзозлаш” номи 2002 йилдаги “Қарияларни қадрлаш”га ёки 2014 йилги “Соғлом бола йили” 2000 йилдаги “Соғлом авлод йили”га уйқаш.

2012 йилда эълон қилинган “Оила йили” мавзуси 1998 йил учун ҳам танланган эди.

Ўзбекистонда йилга ном бериш анъанаси тўқсонинчи йиллар бошидан бери давом этиб келади.

1997 йил “Инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган бўлса, 1998 йил “Оила йили”, 1999 йил “Аёллар йили” ва 2000 йил эса “Соғлом авлод йили”деб эълон қилинган.

2001 йил Ўзбекистонда “Оналар ва болалар йили”, 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили”, 2003 йил “Обод маҳалла йили”, 2004 йил “Меҳр-мурувват йили”, 2005 йил “Сиҳат-саломатлик йили”, 2006 йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, 2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил эса “Обод турмуш йили” деб эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG