Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:05

Собиқ бош вазир Ўткир Султонов Тошкентда дафн қилинди


Ўткир Султонов (расм Дарё.уз нашридан олинди)
Ўткир Султонов (расм Дарё.уз нашридан олинди)

Узоқ давом этган касаллик оқибатида 28 ноябрь шанба куни 76 ëшида оламдан ўтган Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири 29 ноябрда Тошкентда дафн этилди. Озодлик манбаларига кўра, Султонов узоқ вақтдан буён буйрак етишмовчилиги билан оғриётган эди.

Султонов оиласига яқин манбалардан бирининг Озодликка билдиришича¸ мархум шанба куни Туркиядаги юрак жаррохлиги клиникаларидан бирида амалиëт пайтида оламдан ўтган.

Султоновнинг жасади Туркиядан Тошкентга учоқда келтирилиб якшанба куни тупроққа берилган.

2006 йилдан буён Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори лавозимида ишлаб келган Ўткир Султонов замонавий Ўзбекистон сиëсий бошқарувида муҳим арбоб сифатида кўрилган.

1995 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Бош вазири, Бош вазир ўринбосари, Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган Ўткир Султонов 2006 йилда Тошкент авиазаводига раҳбар этиб тайинланган эди.

Айнан Султонов раҳбарлигида мазкур корхона банкротлиги жараёни бошланган эди.

Собиқ бош вазир Ўткир Султоновнинг оламдан ўтгани ҳақида Ўзбекистон расмий матбуоти ҳозирча хабар бергани йўқ.

Ўткир Султонов билан уч йил бирга ишлаган Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Абдувоҳид Паттаев марҳумни яхши гаплар билан ëдга олди.

Абдувоҳид Паттаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG