Назаровлар адвокати Стромшундда юз берган ҳужумдан кейин ҳам Жуковскийнинг Москвадаги дўстига оид қуролини ўз гаражида сақлашини "жуда ғалати" дея баҳолайди.
Жуковскийнинг қуролга эга бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ, дейди адвокат.
Адвокат Рейнер Жуковскйининг Ўзбекистон давлати билан алоқаларига тўхталди. Адвокат фикрича, унинг Москвадаги дўсти Тигран Каплан (Умид Аминов) Туркиядаги ўзбекларни ўлдиришни режалаштиришда гумон қилингани ҳам "жуда қизиқ".
Назаров адвокати ҳам прокурор Кристер Петерссен сингари Жуковскийга бир умрлик қамоқ беришларини сўради. Бу хорижий давлат томонидан сиёсий ва диний важларга асосланган, яхши режалаштирилган ҳужум, деди Рейнер.