Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 09:08
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:49 27.11.2015

Прокурор телефон суҳбатлари рўйхатига таяниб, ҳужум юз берган пайтда Жуковский қўл телефони Стромшундда бўлганини билдирди. Ҳодиса юз бергач, машина ҳам турган жойидан ғойиб бўлган.

14:51 27.11.2015

Прокурор Жуковский сўроқ пайтида машинаси нима учун узоқ вақт Обид Назаров уйи яқинида турганини жўяли изоҳлаб бера олмаганини билдирди.

14:53 27.11.2015

Стромшунддаги дўкондаги камера Жуковскийнинг 22 февраль куни Стромшундда бўлганини исботлайди. Прокурорга кўра, Жуковский эрталаб соат 10да дўконга кириб харид қилган, унинг харид қилган пайти видеога тасвирларда мавжуд.

14:54 27.11.2015

Прокурор яна телефон рўйхатига қайтди ва Жуковскийнинг соат 12:30ларда қўнғироқ қилганини билдирди. Суиқасд содир этилишидан бир неча дақиқа ўтиб.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG