Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2025, Тошкент вақти: 03:09
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:19 27.11.2015

Обид Назаров бутун вақт давомида медицина аппарати остида ётибди.
Прокурор сўз олди.

14:22 27.11.2015

Прокурор: Биз беқиёси судни ниҳоясига етказмқочимиз. 2012 йил 22 февралда соат 12:30да Юрий Жуковский ўлдириш мақсадида Обид Назаровни бошига ўқ узган.

14:23 27.11.2015

Мен буни исботлашга муваффақ бўлдим, деб ишонаман, деди Кристер Петерссен

14:25 27.11.2015

Прокурор суиқасд вақти аниқ эканини айтади. Чунки, Обид Назаров барча ишни ўз вақтида қилган. Довуд Назаров ва унинг онаси кўрсатмалари ҳам суиқасд вақтининг тўғри эканини исботлайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG