Нишонга олинган (Абдулло Бухорий) ва олиниши керак бўлган шахслар Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчилари бўлишган. Довуд омон қолганлардан бири унга бу рўйхатни ва суратни берганини берганини айтади.
Довуд Назаров Юрий Жуковскийнинг Ўзбекистонда паспорт олиш жуда осонлигини савол остига олади. Довуд Назаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда янги паспорт олиш ёки алмаштириш бир неча ой вақт олади. Ўзбекистон ҳукуматига яқин бўлганлар бундан истисно, илова қилади Довуд Назаров.
Судья Юрий Жуковский таржимаи ҳолини ўқиб эшиттирмоқда. 37 ёшли Жуковский Ўзбекистонда улғайган, ҳарбий хизматга бормаган.
Жуковский 2009 йилда Москвага кўчиб ўтган.