Бу гувоҳ кўрсатмаси ҳам ниҳоя топди.
Швеция вақти билан соат 1500гача танаффус эълон қилинди.
Яна бир гувоҳ билан савол-жавоб қилиниши кутилмоқда.
Суд қайта бошланди. Навбатдаги гувоҳ сариқ сочли маҳаллий швед йигити. У "рюкзак" эпизоди бўйича прокурор саволларига жавоб бермоқда.
Йигит қиз дўсти билан Стромшундда яшайди. У уйи ёнидаги автопаркда бир машина қўйиб кетилганини кўрган. У мазкур машина ичида узоқ вақт ўтирган бир йигитни кўрганини айтади.