Одам кўп эди, эслайди аёл.
Аёл Назаров зинадан йиқилган бўлса керак, деб ўйлаган. Аммо, зинадан пастга йиқилган бўлса, қандай қилиб бошининг орқа томонидан қон чиқади, шунга ҳайрон бўлгандим, эслайди гувоҳ. Кейин одамлар Назаров жонига қасд бўлгани ҳақида гапиришганини эслайди.
Прокурор ҳодиса бўлган жойнинг юқоридан олинган тасвирларини кўрсатмоқда.
Аёл кўрсатмаси тугади. Кейинги гувоҳ соқолли бир эркак. У кўзойнак таққан, жинси кийган. Прокурор савол бера бошлади. Гувоҳ 2012 йилда Стромшунддаги машиналарни кирага берувчи ширкатта ишлаганини айтади. Ўша куни айни минтақада бўлганини эслайди. Соат 9.30 у ишлай бошлайди. Уй ўнгига машинаси қўяди.