12 февралда телефонингиз ишлаб турган. Кемада бу телефондан фойдаланганмисиз, деб сўради прокурор.
Гувоҳ эслай олмаслигини айтди.
Прокурор айбланувчи Юрий Жуковский ҳам 10-12 февраль кунлари айни кемада бўлганини айтди. Гувоҳ 37 ёшли Жуковский унга таниш кўринаётганини атйди.
Прокурор Жуковский кўрсатмасига таяниб, улар учрашганини айтди. Гувоҳ тасдиқлади ва ўзаро телефон алмашишганини айтди.
Гувоҳ Латвияга қиз дўстининг ёнига боргани ва ортга қайтганини айтди.