Фарид Орланда аэропортида такси ширкатида ишлашини айтди.
Прокурор ундан 2011-2012 йилларда телефонингиз бўлганми, деб сўради.
Фарид ҳа бўлган ва ундан кейин ҳам турли сим картли қўл телефонлари бўлганини билдирди.
Прокурор эътиборни телефон рўйхатларига қаратди ва ўзи учун муҳим туюлган номерлар ҳақида сўрай бошлади.
Прокурор Латвияда сизнинг қиз танишингиз борми, деб сўради.
Фарид борлигини айтди ва у қизнинг ёнига баъзида бориб туриши, баъзан бу қиз унинг ёнига Швецияга келишини маълум қилди.