У прокурор келтирган фактларни танқид қилди. Унга кўра, Жуковский ўз шахсини яширмаган, Швецияда ўз номи билан юрган ва ҳеч жойда яширинмаган.
Кончанинг айтишича, суд жараёнида объективлик кўзга ташланмайди, ниҳоий хулосага келиш учун Жуковскийнинг Москвадаги дўсти ҳам кўрсатма бериши керак.
Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳодиса уч ярим йил муқаддам юз бергани учун Жуковский кўп нарсаларни эслай олмаслиги нормал ҳолдир.
Адвокат Кончанинг айтишича, ҳимояси остидаги шахс кўрсатмаларига баҳо бериларкан, бир неча тамойилга эътибор қаратилиши керак. Агар Жуковский гапиришни истамаса, бу жиноятга тенглаштирилмаслиги керак.