Назаровлар адвокати Стромшундда юз берган ҳужумдан кейин ҳам Жуковскийнинг Москвадаги дўстига оид қуролини ўз гаражида сақлашини "жуда ғалати" дея баҳолайди.
Адвокат Жуковский оёқ изи жиноят содир этилган жойда топилгани. Унинг Экко ботинкаси 12 кун олдин сотиб олинганини айтади. Унга кўра, Жуковский Тигран Каплан билан бўлган суҳбатларини ҳам яширмоқда. Шунингдек, харидни доимо нақд пулда амалга оширганига эътибор қаратаяпти.
Назаровлар адвокати, Рейнер, Обид Назаровнинг Ўзбекистонда диний фаолияти учун таъқибга учраганини маълум қилди. У Швециянинг Обид Назаров ишида тутган ролига эътибор қаратмоқда. БМТ томонидан Швецияга келтирилгач, Назаровни ҳимоя қилиниши керак эди. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмади, деди Назаровлар адвокати.
Танаффус тугади. Сўз навбати Обид Назаров ва оиласининг адвокатига.