Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2025, Тошкент вақти: 22:59
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:07 27.11.2015

Прокурор сўзларига кўра, жиноят ортида Ўзбекистон хукумати турган.

Имом режимни таниқли танқидчиларидан ва режим ундан норози кишилардан бўлган.

Жуковский февралда аввалроқ келган пайтида ўзи билан қуроли бўлмаган, қурол билан қўлга тушиб қолиш хавфини олдини олиш бунга сабаб бўлган.

Кейинчалик суиқасдни амалга ошириш учун қуролни Латвия томонга бориб олиб келган. Қуролни мамлакатга олиб кириш учун самолёт ўрнига паромни танлаган, дея хулоса қилади прокурор Кристер Петерссон.

15:04 27.11.2015

Жуковскийнинг кўплаб жойларда видеокамераларга тушганини айтади.

15:04 27.11.2015

Прокуро Жуковский банк карточкасида пул бўлишига қарамай, тўловларни нақд пулда амалга оширганига эътибор қаратади.

15:01 27.11.2015

Прокурор Сигтуналик гувоҳ (асли Озарбайжонлик бир кун муқаддам кўрсатма берган шахс) ва Жуковский ўртасидаги муносабатни "ғалати" дея баҳолайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG