У қизнинг ёнига икки марта кемада борганини билдирди.
Прокурор Латвияда сизнинг қиз танишингиз борми, деб сўради.
Фарид борлигини айтди ва у қизнинг ёнига баъзида бориб туриши, баъзан бу қиз унинг ёнига Швецияга келишини маълум қилди.
Прокурор эътиборни телефон рўйхатларига қаратди ва ўзи учун муҳим туюлган номерлар ҳақида сўрай бошлади.
Прокурор ундан 2011-2012 йилларда телефонингиз бўлганми, деб сўради.
Фарид ҳа бўлган ва ундан кейин ҳам турли сим картли қўл телефонлари бўлганини билдирди.