Жуковский сўзларига кўра, у рюкзакни Остершунддаги интернет кафеда айтилган одамга топшириши керак эди.
Икки кун кутганини ва Остершундни кезганини маълум қилди.
Энди Жуковский адвокати ундан рюкзак сотиб олган кунни эслашни сўради.
Жуковский рюкзак сотиб олишдан мақсад "совғалар"ни унинг ичига қўйиб, бир одамга ташлаб кетиш бўлганини айтади.
Учта телефонга эга бўлиш таажжубланарли эмасми, деб сўрайди Жуковский ҳимоячиси ундан.
Жуковский: Йўқ асло. Россия телефонидан Россиядан қўнғироқларни олиш, швед телефонидан эса Швеция ва Ўзбекистонга сим қоқиш учун фойдаланган.
Жуковский сўзларига кўра, Умид (Тигран) ундан синглиси (Нодира) қизига "совға" элтишни сўраган.
Юрий Жуковский унда икки Швеция ва бир Россия рақамлари бўлган учта телефон бўлганини айтади.