Адвокат Ўзбекистонда чиқиш визасини олиш қийинми, деб сўради. Жуковский ҳужжатларни тўғри тайёрласангиз, жиноят содир этмаган бўлсангиз муаммо йўқ, деб жавоб қайтарди.
Жуковский қурол сақлаш айблови билан 2013 йилда у ва Тигран (Умид) қамоқда ўтирганини айтди. У бошқа камерада, Тигран бошқа камерада ўтирган.
Жуковский илк бор Европага 2011 йилда борганини билдирди. Унга қадар Швецияни кўришни орзу қилган. Сафарни ташкиллаштиришда унга дўсти (Умид - Тигран) моддий ёрдам берган.
Адвокат саволига жавоб бераркан, Жуковский уларнинг ширкати номи Ўзбекистондаги ширкат билан айни номга эга бўлганини, аммо амалда бошқа бошқа ширкатлар эканини маълум қилди. Ширкат турли ишларни бажарган, асосан газ қувурлари ва қурилиш соҳасида фаолият юритган.