Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 23:55
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:42 25.11.2015

Хотирангиз сустми ёки наркотик истеъмол қиласизми, деб сўради прокурор.
Жуковский ҳеч қачон наркотик истеъмол қилмаганини айтади.

15:40 25.11.2015

Озодлик мухбири: "Прокурор совуққонлик билан саволни давом эттираяпти."

15:38 25.11.2015


Жуковский: бу ерда ҳеч қандай ғайритабиийлик кўрмайман.
Мен у билан боғланганман.

Прокурор: Сиз у билан Стромшунддаги одам хакида гаплашгансиз...

15:36 25.11.2015

Прокурор Жуковский ва Нодира Аминова ўртасидаги Skype ёзишмаларини келтирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG