"Нодира менга бу диндор одамлар эканини айтди. Мен машинада ўтириб, кузатдим. Бу Назаров уйи яқинидаги машина қўйиш жойида эмасди," дейди Жуковский.
Энди прокурор Нодира Аминова ва Юрий Жуковский алоқаларига аниқлик киритишга уринмоқда.
"Мен ҳеч қачон Нодира Аминова билан алоқаларимиз бўлмаган деб айтмаганман," дейди Жуковский.
Прокурор Стромшундга Назаров уй манзили бўйича борганмисиз, деб сўради.
Озодлик мухбирига кўра, прокурор Жуковскийда суиқасд адреси аввалдан бўлганига ишора қилаяпти.
Жуковский эслай олмаслигини айтди.
Жуковский навигатор воситасида Стромшундга йўл олганини айтади. Малмодаги Умиднинг синглиси, Нодира Аминова, Назаров яшайдиган жойни маълум қилган. Аммо, прокурорга кўра, Жуковский Стромшундга йўл оларкан, навигатор қайдига Стромшунд полиция адресини киритган. Жуковский бу тасодиф эканини айтади.