Қонга беланган йўлак
Прокурор Кристер Петерссон 2012 йил 22 февраль куни Стромшунд шаҳарчасида юз берган қотиллик уриниши тафсилотига тўхталди.
Шу билан бирга Юрий Жуковскийнинг Швецияга келгунига қадар Швециядаги ўзбекистонлик эр-хотин билан кўплаб маротиба СКАЙП ва телефон воситасида алоқада бўлганига тўхталди.
Айни пайтда суиқасд амали юз берган саҳн ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Суратда қонга беланган зина ва йўлак тасвирланган.
Судга қизиқиш
Маҳкама танаффусдан кейин яна давом этмоқда.
Унга қизиқиш Швеция жамоатчилиги орасида ва, айниқса, Швецияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар орасида катта.
Мухбиримизга кўра, судни кузатгани мамлакатнинг турли нуқталаридан ўзбек муҳожирлари келган.
Бир швед журналисти сўзларига кўра, уларнинг кўпи, Ўзбекистонда яқинлари тазйиқларга учрашидан қўрқиб, сурат ёки видеога тушиб қолишни исташмайди.
Обид Назаровнинг ўғли Довудхон маҳкама жараёни ҳақида
Жуковскийнинг ҳаракатларига оид техник далиллар кўрсатилди
"Ҳозир техник далиллар, тикланган чат, скайп алоқаларини кўрсатиляпти. Камерага тушган суратлари, телефон алоқалари. Биринчи маҳкамада "Аминовани акаси" деб айтилган Россиядаги шахснинг ҳам маълумотларини аниқлангани ва Швецияга тақдим қилингани кўрсатиляпти. Ҳозир Жуковскийни Швециядаги ҳаракатлари техник далиллар билан кўрсатиляпти.
Асосий ҳакам, ёши катта эркак киши (70 ёшлар) қоғозлар, далилларни актив кузатиб боряпти".